Gjør som tusenvis av andre bokelskere
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.Du kan når som helst melde deg av våre nyhetsbrev.
Адабиётшунос Зебо Яхшиеванинг ушбу монографияси Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг "Улуғ салтанат" роман эпопеясида тарихий воқеилик ва унинг бадиий ифодаси масаласи таҳлилига бағишланган. Унда ўзбек насрида тетралогия жанрининг такомиллашуви асар сюжет ва композициясида тарихий шахс ва ҳақиқатнинг акс этиши, замон ва макон талқини каби бир қатор поэтик хусусиятлар ҳақида мушоҳада юритилади. Монография тарихчи ва филолог мутахассисларга, магистрантларга Амир Темур ва темурийлар ҳаёти фаолияти билан қизиқувчи кенг китобхоналар оммасига мўлжалланган.
Ушбу монографияда Ўзбекистонда етакчи сабзавот экинлари бўлган помидор ва бақлажоннинг бўртма нематодасига чидамли, эрта- ва ўртапишар нав ва Ғ1 дурагайларини яратиш соҳасида қилинган кўп йиллик илмий тадқиқот ишларининг натижаси келтирилган. Табиатнинг биотик ва абиотик стресс факторларига чидамли нав ва дурагайлар яратишда бошланғич манбани ўрганиш, истиқболли намуналарнинг адаптив ва комбинацион қобилиятини баҳолаш ва шу асосда селекция ишларини самарали олиб бориш баён этилган. Монография селекционер олимлар, олий ўқув юртлари талабалари, сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мўлжалланган.
XXI асрда жаҳонда туризмнинг маънавий, маърифий ва маданий асосларини ривожлантириш, сайёҳлик фаолияти ва хизматининг нафақат иқтисодий, балки маданий тараққиётга таъсирини ўрганиш ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб вазифасига айланди. БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаининг фикрича, туризм бугунги куннинг энг муҳим ижтимоий, иқтисодий ва маданий феноменларидан бирига айланди 1. Шу боис, Бирлашган Миллатлар Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (БМБТТ) томонидан 2017 йилда илк маротаба қабул қилинган Туризм этикаси тўғрисида ҳадли конвенциясида туризмни ривожлантиришдан мақсад иқтисодий тараққиёт, халқаро ҳамжиҳатлик, тинчликни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳар қандай чекловларсиз ҳурмат қилишга ҳисса қўшиш2 эканлиги қайд этилди. Туризм этикаси, унинг маданий асослари, турист хулқ-атвори каби туризм маданиятининг муҳим категорияларини фалсафий тадқиқ қилиш долзарб вазифалардандир.
Монографияда лингвистик анализатор тушунчаси, унинг турлари ва тавсифи; семантик анализ ва синтезнинг матннинг автоматик таҳлилидаги аҳамияти; семантик анализатор ва унинг ахборот-қидирув тизимида тутган ўрни; анъанавий тилшунослик ва компьютер лингвистикасида омонимия тадқиқи; корпусда омонимияни фарқлаш/ бартараф этиш масаласи; омонимликни фарқлаш омиллари; анъанавий тилшуносликда полифункционал ва кўп маъноли сўзлар тадқиқи; полифункционал ва кўп маъноли сўзларни корпусда бартараф этиш учун фильтрлаш тажрибаси; полифункционал ва кўп маъноли сўзларни ўз ичида фарқлаш омиллари хусусида батафсил фикр юритилган. Ушбу монография компьютер лингвистикаси, корпус лингвистикаси, семантика, амалий тилшунослик фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. Монография профессор-ўқитувчилар, магистрант, докторант, мустақил изланувчилар ҳамда соҳага қизиқувчилар оммасига мўлжалланган.
Монография ҳозирги кунда сув омборлардан фойдаланишда муаммога айланиб бораётган лойқа босиш ва унинг оқибатларини камайтиришга қаратилган. Лойқа тўлиш ҳажмини камайтиришни башорат қилиш ҳисоби келтирилган. Сув омборини лойқа босиш жараёнлари лаборатория ва табиий дала шароитида олинган маълумотлар асосида таҳлил этилган. Тўпланган маълумотлар таҳлили ва лаборатория тажрибалари асосида сув омборини лойқа босишини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.