Gjør som tusenvis av andre bokelskere
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.Du kan når som helst melde deg av våre nyhetsbrev.
Ушбу дарсликни "Аэродромларни лойиҳалаш ташкилотлари, аэродромларни қуриш ташкилотлари ва аэродромларни сақлаш ва эксплуатация қилиш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таьлим йўналишининг Ишлаб чиқарувчи техник соҳаси, Архитектура ва қурилиш. Транспорт иншоотларинингэксплуатацияси. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Бино ва иншоотлар қурилиши. Транспорт иншоотларидан фойдаланиш. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш. Шаҳар йўллари ва кўчалари, Автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва архитектура - ландшафт лойиҳа" фани бўйича тузилган ўқув дастурга мувофиқ тузилган.
Мустақил ўқув фаолиятнинг педагогик имкониятлари, анъанавий таълим бериш воситаларининг имкониятларидан бир қанча кўрсаткичлари буйича анча устун туради. Мустақил ўқув фаолият кўргазмалиликни таъминловчи турли техникавий воситаларни машқ қилиш тузилмалари хамда талабалар билимини текшириш воситаларининг имкониятларини сифат жиҳатдан юқори даражада ўзида мужассамлаштиради. Бўлажак физика ўқитувчиларини тайёрлашда мухим бўлган, талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини ва касбий малакаларини ривожлантиришга қаратилган,
Ушбу монография "Ўрта Осиё ҳаммомчилик анъаналарини сақлаб қолган ҳолда соғломлаштирувчи ҳаммом биносини лойиҳалаш" мавзусида ёзилган бўлиб, замонавий, ҳалқаро стандартларга ва қулайликларга эга бўлган, энерготежамкор бино сифатида лойихалаш ишларини қамраб олади.Талабаларнинг курс лойиҳа ва битирув малакавий ишларини бажариш учун мўлжалланган бўлиб, Архитектура-қурилиш, қурилиш конструкциялари, қурилиш технологиялари ва меҳнат муҳофазаси ва қурилишни ташкил этиш қисмларини қамраб олади.
Ушбу монография бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни бошланғич таълимга кенг жорий этиш, ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини PIRLS халқаро бахолаш тизимига таяниб баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш, уларда мустақил ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга доир интерфаол топшириқлар тизими, ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик механизми, технологик босқичлари тўғрисида сўз юритилади.Монография мутахассис-педагоглар, мустақил-тадқиқотчилар, бошланғич синф ўқитувчилари учун мўлжалланган.
Мазкур монография олий таълимнинг иқтисодиёт йўналишидаги бакалавр ва магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган бўлиб, унда банкларда муаммоли активларнинг моҳияти, уларни ҳисобга олиш ва аудит қилишнинг зарурлиги, тижорат банкларида муаммоли активлар ҳисоби ва аудитининг ташкил этилиши, муаммоли активларнинг алоҳида турлари бўйича ҳисобнинг ташкил этилиши, муаммоли активларнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши, аудитнинг халқаро стандартлари асосида муаммоли активлар аудиторлик текширувлардан ўтказилиши, кредит риски, уни бошқариш аудити каби масалалар баён этилган.
Настоящата книга съдържа пълната транскрипция на поредицата от епизоди, в които се разказва за живота и делото на учителя Сюендзан. След дълго и трудно пътуване до Индия той донася в Китай множество будистки сутри и шастри, с което дава тласък на развитието на будизма за следващите хиляда години. Читателят ще има възможността да се запознае и с някои основни идеи и понятия в будизма, като се надяваме, че това ще помогне на всички онези, които желаят да се освободят от страданието.
Мазкур монографияда мустақил фикрлаш маданиятининг моҳияти, турлари, вазифалари, воситалари, шакллантириш ва ривожлантириш методлари, шартлари, мезонлари, кўрсаткич ва даражалари, ўзига хос хусусиятлари хақида илмий асосга эга далилларга таянган холда фикр юритилган. Муаллиф ўқув жараёнида мустақил фикрлаш маданиятини тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари хақида мулоҳаза юритар экан, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилган. Мазкур монографияда касбий тайёргарлик жараёнида талабаларнинг тафаккур маданиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилган.
В монографії представлені науково-технічні основи використання ультрафіолетового випромінювання при знезараженні води на основі теоретичного та практичного узагальнення розроблених пристроїв. Здійснено аналіз хімічних та фізичних методів знезараження води, на основі яких розроблені ефективні системи ультрафіолетової дії для комплексів бактерицидного знезараження питної води, знезараження питної води в процесі бутелювання, знезараження води плавальних басейнів та при вирощуванні риби в рециркуляційних системах. Монографія розрахована на науково-технічний персонал виробничих підприємств, наукових та освітніх установ, викладачів, проектантів, аспірантів та студентів вищих навчальних закладів.
Мамлакатимизда ўзбек тилига "давлат тили" мақомининг берилиши миллий идентликнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жиҳатдан янги сифат босқичига кўтарилиши ва она тилини юксак миллий қадрият сифатида англаш натижасидир. Давлат тили мақоми она тилимиз ривожланиши учун янги уфқларни очди, у илгари бажармаган ёки қисман бажарган янги ижтимоий функцияларни амалга ошира бошлади. Жамият ривожланиши, мамлакат мустақил тараққиёти келажаги тил билан ўзаро боғлиқлиги ушбу жараённи Ўзбекистонда ҳар томонлама илмий ўрганиш муҳимдир. Монографияда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейинги даврдаги муҳим ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, таълим, ижтимоий-иқтисодий, адабиёт, санъат соҳалардаги ижтимоий вазифалари, глобаллашув шароитида ўзбек тилини ривожлантириш масалаларини ижтимоий-фалсафий аспектларини ўрганилади. Монография тилшунос, файласуф олимлар, олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларга, мазкур соҳада бўйича изланишлар олиб бораётган мутахассислар, магистр ва бакалаврлар талабаларига мўлжалланган.
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.