Gjør som tusenvis av andre bokelskere
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.Du kan når som helst melde deg av våre nyhetsbrev.
Дунё халқлари оғзаки ижодида, айниқса, унинг эпик жанрларида, шунингдек, мумтоз ва замонавий адабиётдаги аксарият шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини қўллаб, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, кайфиятини, ички кечинмаларини ёритиш, психологик таҳлил қилиш ёки сюжет воқеаларини ўзаро боғлаб, шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш ўзига хос анъана тусини олиб, ижодкорлар орасида поэтик тажриба даражасига кўтарилганлиги тадқиқотчи олимлар олдига тушнинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келиш асосларини махсус ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирди.Ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, ўзига хос маиший турмуш тарзи, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари фольклор ва адабиёт муносабатини чуқур англашга олиб келади.Ушбу монография адабиётшунос ва фольклоршунослар, таянч докторантлар, филолог-талабалар учун мўлжалланган.
Монографияда ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маърифатпарварликка оид қарашларидан имон-эътиқодлилик, бағрикенглик, мустаҳкам ирода, пок қалблилик, виждонлилик омилларининг юксак маънавиятли шахсни тарбиялашдаги аҳамияти кўрсатиб берилган, аллома томонидан эътироф этилган "Илм-нурдир" маърифатпарварлик қарашларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг назарий имкониятлари ҳақида фикр юритилган. Жумладан, ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги маърифатпарварликка ундовчи ғоялар туркумлаштирилиб, таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари оила, жамоа, устоз ва шогирд муносабатлари катта аҳамиятга эга. Шу билан бир қаторда талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари машғулотларида аллома педагогик меросидан фойдаланиш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Монография бакалавриятнинг бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши ҳамда Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича), Педагогика ва психология магистратура мутахассисликлари талабаларига мўлжалланган.
Туризм ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган магистратура талабаларининг аксарият қисми туристик ҳудудларни бошқариш органларининг миллий ва маҳаллий бошқармаларида фаолият кўрсатишади ва улар рақобатбардош туристик ҳудудларни шакллантириш стратегияларига оид билимларга эга бўлишлари зарур. Рақобатбардошликни ҳисоблаш методологияси, туризм статистикасининг халқаро стандартлари, туризмга тизимли ёндашув, рақамли тафовут, барқарор ривожланиш концепцияси каби билимларни эгаллашда айни дарслик қўл келади.
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.