Om ХАЛҚАРО ОЛИМПИЯ ҲАРАКАТИ
Олимпия таълимоти бу ўзига хос, такрорланмас ва мукаммал тарбия воситасидир. Унинг асл мазмуни ва моҳияти инсонлар, мамлакатлар ва давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлашни назарда тутади. Олимпия Ўйинлари ҳақидаги билимлар шу даражада кенг ва кўп қирралики, уни ўрганиш ва тарғиб қилиш катта аҳамият касб этмоқда. Олимпия ғояларини тарғиб қилиш, Олимпия билимларини эгаллаш нафақат спорт ривожи учун, балки, жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси, инсонлар маънавий ва жисмоний камолоти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мазкур қўлланмада Олимпия Ўйинлари ҳақидаги маълумотлар киритилган бўлиб, унда Халқаро Олимпия Қўмитаси фаолияти ва ташкил этилиши, Ёзги ва қишки Олимпия Ўйинлари бўлиб ўтган шаҳарлар ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, Осиё Ўйинлари ва Паралимпия Ўйинлари ҳақидаги қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Бундан ташқари ушбу рисола ўқувчида Олимпия Ҳаркакати тўғрисида етарлича тасаввур шаклланиши учун имкон беради. Олимпия Хартияси, Бутунжахон допингга қарши курашиш агентлиги, Осиё Ўйинлари каби маълумотлар рисоланинг қимматини янада оширади.
Vis mer